Трамп Хитойга боришни режалаштирмоқда
Олам
−
16 Январь 2020
3908АҚШ Президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, у яқин келажакда Хитойга ташриф бюриши мумкин.
“Мен яқин келажакда Хитойга сафар қилишга тайёргарлик кўряпман”, дея маълум қилган давлат раҳбари. У бу ҳақда 15 декабрь куни Хитой билан савдо битимининг биринчи қисми имзоланган вақтида сўзлаган нутқида билдирган.
Трамп мазкур шартноманинг имзоланишини тарихий воқеа деб атади ва унга ишонч билдиришини таъкидлади. Президентнинг фикрича, “шартнома ўтмишдаги хатоларни тузатиш ҳамда америкалик ишчилар, фермерлар ва оилалар учун иқтисодий адолат, хавфсизликни таъминлашга хизмат қилади”.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Хитой 2018 йилнинг ёзидан бери савдо урушини олиб боради. Улар олдинма-кейин бир-бирининг маҳсулотларига божлар жорий қилиб келяпти. Буларнинг бари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг импорт қилинидиган пўлат ва алюминийга бож жорий қилиши билан бошланганди.
Сарвар Анвар ўғли