Трамп Хитойга барча алоқаларни тугатиш билан таҳдид қилди

Олам 6153
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп COVID-19 пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли Пекин билан алоқаларни бутунлай тўхтатиши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у Оқ уйда журналистларга берган интервюсида маълум қилди.

Fox Business нашрига берган интервюсида Оқ уй раҳбари Хитой расмийларини коронавирус тарқалиши ҳақидаги маълумотларни яширишда айблади. Президентнинг сўзларига кўра, муносабатлардаги танаффус ҳатто АҚШ учун фойдали бўлиши мумкин, хусусан, бу маълум маблағларни тежашга олиб келади.

“Агар биз барча алоқаларни узиб қўйсак, 500 миллиард долларни тежашимиз мумкин“, дейди Трамп.

Америка Президенти энди Хитой раҳбари Си Цзиньпинь билан мулоқот қилиш ниятида эмас.

“Мен Си Цзиньпинь билан жуда яхши муносабатдаман, аммо ҳозир у билан гаплашишни истамайман“, дейди Трамп.

Бундан ташқари, Трампнинг таъкидлашича, расмий Вашингтон Пекиндан COVID-19 коронавируси муаммосини ўрганишни сўраганда сўров рад этилган. Хитой маъмурлари бу масала бўйича АҚШнинг ёрдамини қабул қилишни истамайдилар.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 308
Рейтинг: 3
t
×