Трамп ижтимоий тармоқдаги аккаунтлари “музлатилганидан” хафа эмас

Олам

image

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Оқ уйдан кетганидан кейин ижтимоий тармоқларсиз ўзини яхши ҳис қиляпти. Бу ҳақда собиқ раҳбарнинг катта маслаҳатчиси Жейсон Миллер маълумот берган. 

"Президент кетганидан сўнг жуда яхши кайфиятда эди, у ерда оиласи билан жуда ёқимли дақиқалар бўлган. Кўп йиллар давомида биринчи марта Президентни заиф ҳолатда кўрдим", деган Миллер. 

Таъкидланишича, Трамп қариндошлари ва оила аъзолари билан бирга Флоридага учган самолётда Миллер ҳам бўлган. 

"Президент ҳар қачонгидан ҳам бахтли эканини айтди. Унинг сўзларига кўра ижтимоий тармоқларда бўлмаслик яхши", дея таъкидлаган Миллер. 

Маълумот ўрнида, 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг, бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади. 

АҚШ Сенати Трампга нисбатан импичментни кўриб чиқишни бугун, 8 февралдан бошлайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made