“Трамп импичменти”. Бугун овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтиши мумкин

Олам 2633
image

Спикер Нэнси Пелосининг маълум қилишича, бугун, 15 январь куни АҚШ Президенти Дональд Трампнинг импичменти масаласида овоз бериш жараёни бўлиб ўтиши мумкин.  

Қўшма Штатлардаги Вакиллар Палатаси 2019 йилнинг декабрь ойидаёқ Трампга импичмент эълон қилиш борасида овоз берган эди. Трампга қарши ваколатини суиистеъмол қилиш ва Конгресс терговига тўсқинлик қилиш бўйича айбловлар қўйилган. 

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Президент бу айбловларни рад қилиб келмоқда. У демократларнинг ушбу ҳаракатини давлат тўнтарувига уриниш, дея баҳоламоқда.

Спикер Пелоси декабрда импичмент борасидаги моддани Сенатга топширмаслигини, импичмент эшитувлари борасида қоида ўрнатишини кутишини маълум қилган эди. Шундан сўнг, Республикачилар Пелосини Сенатда ўз ўйин қоидаларини киритишга уринаётганликда айблади. Уларнинг етакчиси Митч Макконнеллнинг баёнотидан сўнг, импичмент тўғрисидаги модда яқин кунларда Сенатга юборилиши ойдинлашган эди.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 82
Рейтинг: 2.9
t
×