Трамп Эронга 15 кун муҳлат берди
Олам
−
09:42 2329 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эронга ядровий дастур ва бошқа муаммолар бўйича келишувга эришиш учун 15 кун муҳлат берди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.
Трамп журналистларга берган интервьюсида “Ёки биз келишувга эришамиз, ёки бу улар учун бахтсиз ҳодисага айланади”, деган. Унинг таъкидлашича, агар келишувга эришилмаса, АҚШ жиддий чоралар кўриши, жумладан ҳарбий ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Президент Вашингтонда ўтган “Тинчлик кенгаши” йиғилишида ҳам Эрон билан “мазмунли келишув” зарурлигини таъкидлаган. У келишув бўлмаса, АҚШ “бир қадам олдинга силжиши” мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Маълум қилинишича, Трампнинг махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер Женевада Эрон дипломатлари билан билвосита учрашув ўтказган. Томонлар музокараларда маълум даражада силжиш борлигини билдирган.
Шунингдек, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 28 февраль куни Исроилга ташриф буюриб, Бош вазир Биньямин Нетаньяху билан учрашиши кутилмоқда. Нетаняху Эрон масаласида қатъий позицияни қўллаб-қувватлаб келади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ҳарбийлари 21 февраль куни Эронга зарба беришга тайёрлиги, бироқ Дональд Трамп ҳали якуний қарор қабул қилмагани ҳақида хабар берилганди.
Live
БарчасиШаҳбоз Шариф ҳам Трампни кўкларга кўтарди
19 Февраль
Трамп Орбанга ўзининг паноҳидалигини айтди
19 Февраль