Трамп бошқача йўл тутишни режалаштириб қўйди 

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп сайланган Президент Жо Байденнинг инаугурацияси куни Оқ уйни тарк этишдан бош тортмоқчи. У бу ҳақда ўз маслаҳатчиларига маълум қилган, деб хабар қилмоқда CNN. 

Манбага кўра, бу нарса Трампнинг баъзи ёрдамчиларини хавотирга солиб қўйган. Лекин кўпчилик Трампнинг режаси амалга ошишига ишонмаяпти. 

Оқ уй ушбу маълумотга изоҳ беришдан бош тортган. 

Маълумот учун, 14 декабрь куни сайловчилар коллегияси Жо Байден АҚШ Президенти этиб сайланганини тасдиқлади. Овоз бериш натижаларига кўра, Байден учун 306, Дональд Трамп учун 232 нафар сайловчи овоз берган. Ғолиб бўлиш учун эса 270 та овоз тўплаш керак эди. Овоз бериш натижаларини расмий тасдиқлаш 6 январь куни, Байденнинг инаугурацияси эса 20 январда ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда умуммиллий сайловлар жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

410

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг