Трамп Байден, Путин, Цзиньпин ва Ким Чен Иннинг ақлий салоҳиятини таққослади

Олам 12229
image

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 12 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Флорида штатида сайловолди митингда чиқиш қилди. 

Митинг давомида у АҚШ президентлигига номзод Жозеф Байден, Россия Президенти Владимир Путин, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Иннинг ақлий қобилиятини таққослаган. 

Россия, Хитой ва Шимолий Корея раҳбарлари ҳақида гапирар экан, Трамп "улар 100 фоиз ўткир ақлга эга эканлигини" таъкидлаган. 

"Унинг ақли эса 100 фоиз ҳам, 80 фоиз ҳам, 60 фоиз ҳам эмас", дея Байденнинг интеллектуал салоҳияти ҳақида хулоса қилган Трамп.

Шунингдек, Трамп Байденнинг кўп нарсаларни эсидан чиқариб қўйиши, хотираси чатоқлиги ҳақида гапирган. 

Эслатиб ўтамиз, президентликка номзодлар сайловолди ўтказилган биринчи дебат жараёнида ҳам бир-бирларини турли ҳақоратли сўзлар билан "сийлашган" эди

Маълумот учун, АҚШда президентлик сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни ўтказилади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 742
Рейтинг: 3
Теглар
t
×