Трамп АҚШ СССР тақдирини такрорлашидан огоҳлантирди

Олам 17844
image

Қўшма Штатлар учун асосий таҳдид ичкаридан келади, натижада мамлакат СССР, Венесуэла ёки Куба тақдирини такрорлаши мумкин. Бу ҳақда Оқ уйнинг собиқ эгаси Дональд Трамп Вашингтондаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир Қўшма Штатларда кўплаб муаммолар, жумладан, жиноятчиликнинг кучайиши, таълим тизимидаги коррупция, бюрократия, юқори инфляция ва мигрантлар оқими кабилар тўпланиб қолган. Шу муносабат билан Трамп “коррупциялашган давлат аппарати”нинг унга қаршилик қилишига қарамай, сиёсий фаолиятини давом эттиришга ваъда берган.

“Чунки мен буни қилмасам, бизнинг халқимиз яна бир Венесуэла ёки Совет Иттифоқига айланишга маҳкум. Биз бу йўналишда ҳаракат қилмоқдамиз. Ёки жуда катта миқёсдаги Кубага айланишга маҳкум”, деган Трамп.

Вашингтонда ўтган форумдаги нутқи Оқ уй собиқ раҳбарининг президентлик муддати тугаганидан кейин Америка пойтахтида илк бор чиқиши эди. Аввалроқ у Жо Байден маъмуриятининг ҳаракатларини бир неча бор танқид қилган. Трамп, жумладан, Украинага нисбатан сиёсатни “жиннилик” деб атаган ва бу жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини айтган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 743
Рейтинг: 3
t
×