Трамп агар ниқоб тақса, кимларга ўхшаб қолишини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп “Fox Business” нашрига берган интервьюсида юзига ниқоб таққан ҳолда у вестерн қаҳрамонларига ўхшаб қолишини айтиб ўтди.

Америка етакчисининг сўзларига кўра, у қора ҳимоя ниқобини тақиб кўрган ва ҳатто унга бу ёққан ҳам. "Мен у (ниқоб – таҳр) яхши кўринади, деб ўйладим. Бу худди “Ёлғиз рейнжер”га ўхшарди”, деди Трамп.

Бундан ташқари, АҚШ Президенти ниқоб тақишни қўллаб-қувватлаган ҳолда, "бу яхши" деди.

Дональд Трамп узоқ вақт давомида оммавий тадбирлар пайтида ниқоб тақишдан бош тортиб келади. У буни одамлар билан масофа сақлаётгани билан изоҳлайди. У билан алоқада бўлганлар эса мунтазам равишда коронавирус учун текшириб борилади.

Маълумот ўрнида, “вестерн” – бу кино жанри бўлиб, асосан, АҚШ билан характерланади. Мазкур фильмларда воқеалар ривожи Қўшма Штатларнинг бўлажак штатлари ўрнида – Ёввойи Ғарбда кечади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп вестерн

Баҳолаганлар

604

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг