Трамп 2026 йилда АҚШ бўйлаб саёҳат қилмоқчи – ОАВ
Олам
−
08 Ноябрь 2025 2652 1 дақиқа
АҚШ Президенти Дональд Трамп 2026 йилда ўтказиладиган Конгрессга оралиқ сайловлар кампанияси доирасида мамлакат бўйлаб саёҳатларни кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Трамп ва Оқ уйга яқин манбаларга таяниб, “Bloomberg” хабар берди.
Манбаларнинг маълум қилишича, Трамп ўзининг биринчи президентлик даврида кузатилган ҳолат – демократлар Вакиллар палатасида назоратни қўлга олиши, унинг қонунчилик ташаббуслари тўхтаб қолиши ва унга икки марта импичмент эълон қилиш уринишларининг такрорланишидан хавотирда. Шу сабабли у 2026 йилда саёҳатларни фаолроқ амалга оширишни истамоқда.
“2026 йилда у (Трамп) оралиқ сайловлар кампанияси доирасида сафарларини кўпайтириши кутилмоқда… У ўзининг биринчи президентлик давридаги оралиқ сайловлар ҳолатининг такрорланишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоқда”, дейилади хабарда.
Трамп ва Жанубий Каролина штатидан сенатор, республикачи Линдси Грэм жорий йилнинг ноябрь ойида учинчи йиллик турнирни ўтказади. Бу тадбир 2026 йилги сайловлар цикли доирасида Президентнинг илк шахсан иштирок этадиган оммавий учрашуви бўлади.
“Politico” нашрининг ёзишича, мазкур турнир Трампнинг оралиқ сайловлар кампаниясидаги биринчи шахсий иштирокини билдиради. Оқ уй Президентнинг бу режалари ҳақида изоҳ бермаган, бироқ илгари манбалар Трамп республикачиларни шахсан қўллаб-қувватлашни ва Конгресснинг иккала палатасида ҳам назоратни сақлаб қолишни мақсад қилганини билдирган.
Live
Барчаси20:04
31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025