Трамп 2021 йил учун бюджет лойиҳасини имзолади

Олам 2515
image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп 2021 йил учун бюджет лойиҳасини имзолади. Унда коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолда аҳоли ва иқтисодиётга ёрдам бериш бўйича 900 миллиард долларлик чора-тадбирлар тўплами ҳам мавжуд. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби ўринбосари Жадд Дир маълум қилган. 

"Трамп 2021 йил 30 сентябрда якунланадиган молия йили учун бюджет маблағларини ажратиш тўғрисидаги H.R. 133 қонун лойиҳасини имзолади", деб ёзган Дир ижтимоий тармоқда. 

Унинг таъкидлашича, ушбу ҳужжатда шошилинч ёрдам ва COVID-19 эпидемияси билан курашиш учун маблағ ажратиш ҳамда бошқа мақсадлар кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Конгресси келаси йил учун мамлакат бюджети бўйича ўзаро келиша олмаётганди. Демократлар ва Республикачилар партиялари коронавирус пандемиясига қарши кураш пайтида иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш масаласида баҳслашаётгани маълум бўлганди.

Қайд этилишича, ушбу масала бўйича музокаралар давом этиши тахмин қилинмоқда.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×