Трамп 15 дақиқада коронавирусни аниқлайдиган тестни намойиш этди

Олам

Reklama
0:00

АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирусни аниқловчи янги тестни намойиш қилди. Унинг натижаси 15 дақиқада тайёр бўлади.

“Мен сизга бирмунча муҳим нарсани кўрсатмоқчиман, менда янги тест бор, у бугун ишлаб чиқарилди”, деган Америка етакчиси.

Президентнинг сўзларига кўра, ҳар бир одам бу тестни ўзи билан олиб юриши ва вирус бор-йўқлигини текшириши мумкин. Оқ уй хўжайини коронавирусга қарши америка вакцинаси бир неча ҳафтадан кейин тайёр бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Жонс Хопкинс университети маълумотига кўра, АҚШда 6 629 880 кишида коронавирус аниқланган. Уларнинг 196 752 нафари вафот этган ва 2 525 573 нафари соғайган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

309

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг