Трактор бўлакларга бўлиниб кетди. Сурхондарёда ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди
Жамият
−
08 Май 2020 24746 1 дақиқа
Жорий йилнинг 3 май куни Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида Captiva ва “Т-28” русумли трактор иштирокида автоҳалокат юз берди. Оқибатда бир киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мудҳиш ҳодиса шу куни 16:30 да туманнинг "Арслонбойли" маҳалласидан ўтувчи йўлда юз беради. 73 ёшли фуқаро Б.Ш. Captiva русумли автоулови билан ҳаракатланиб келаётганида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган 34 ёшли фуқаро А.Ж.нинг бошқарувидаги “Т-28” русумли трактор йўлига чиқиб кетади ва йўл транспорт ҳодисасини содир этади.

Оқибатда "Т-28” русумли трактор йўловчиси вояга етмаган 7-синф ўқувчиси 13 ёшли Ш.Ж. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилади. Афсуски, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, болакай кеча, 7 май куни шифохонада вафот этди.

“Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь