Тожикистоннинг давлат қарзи ЯИМнинг 50 фоизига яқинлашди

Олам

image

Тожикистон Республикаси Молия вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатнинг ташқи қарзи 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 2,9 млрд долларга етди. 

Қайд этилишича, бу ўтган йилги ялпи ички маҳсулотнинг 38,9 фоизига тўғри келади.

Ички қарз миқдори 6,8 млрд сомони (тахминан 722 млн доллар)га етган ва ЯИМнинг 9,9 фоизига тенглашган.

Шу тариқа, Тожикистоннинг давлат қарзи 3,6 млрд долларга етиб, ЯИМнинг 48,8 фоизига тенг бўлди деб ёзмоқда АП нашри.

Тожикистон жорий йилда 235 млн доллар миқдорида қарз олмоқчи. Яқин уч йилда мамлакатга жами 714 млн доллар олиб кириш режалаштирилган.

Тожикистоннинг асосий кредитори Хитойнинг “Эксимбанк” банки ҳисобланади. Республика банкдан 1,2 млрд доллар қарз олган.

Шунингдек, Тожикистон Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Ислом тараққиёт банкидан ҳам сезиларли қарз олган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон қарз

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг