Тожикистонлик йигит Россияда черков шамларини ўчириб ташлади (видео)

Олам

image

Россияда 20 ёшли Тожикистон фуқароси черковдаги шамни ўчириб, унга огоҳлантириш берган шахсга ҳужум қилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 18 июнь куни йигит православларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилиш мақсадида черковдаги шамларни ўчирган. Шундан сўнг, Тожикистон фуқароси унга огоҳлантириш берган тақводор диндорлардан бирига нисбатан зўравонлик қилган.

Келтирилишича, йигит қўлга олинган ва айни пайтда у билан зарур тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Тожикистон фуқароси Россия Жиноят кодексининг 148-моддаси 4-қисмининг “б” бандида назарда тутилган (виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқини бузиш) жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Шунингдек, хабарда тергов Москванинг Зюзинский туман судига йигитга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида илтимоснома киритмоқчилиги айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Тожикистон черков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг