Тожикистонлик мигрантлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳудудда қолиб кетди
Жамият
−
16 Март 2020
8240Юзлаб Тожикистон фуқаролари коронавирус атрофидаги вазият туфайли чегараларни вақтинча ёпган Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудидаги нейтрал зонада қолиб кетди. Бу ҳақда Тожикистон ТИВ ахборот департаментидан олинган маълумот асосида РИА Новости хабар берган.
Таъкидланишича, тожикистонлик фуқаролар, шу жумладан аёллар ва болалар Россиядан ватанига қайтаётган бўлган.
"Коронавирус эпидемияси туфайли Қозоғистон ва Тожикистонда бу давлатларга бориш чекловлари қўйилган эди. Шу боис, Россиядан қайтаётган баъзи фуқароларимизда шу маънода муаммолар вужудга келди, улар оралиқдаги нейтрал ҳудудда қолиб кетдилар", дейди ТИВ вакили.
Таъкидланишича, айни вақтда Тожикистон ТИВ Ўзбекистон ва Қозоғистондаги тегишли идоралар билан ушбу муаммони бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.
Нейтрал ҳудудда қолиб кетган фуқароларнинг аниқ сони маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, 11 март куни БССТ коронавирус эпидемиясини пандемия деб эълон қилган эди. Марказий Осиё республикаларида коронавирус инфекцияси фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда аниқланди.
Айни вақтда Ўзбекистонда ушбу вирусни юқтириб олган 6 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кеча, 15 март куни коронавирус билан боғлиқ ҳолат қайд этилгандан кейин барча авиақатновлар ва автомобиль орқали йўловчи ташишни, жумладан транзит парвозларни, Ўзбекистон ҳудуди орқали бошқа мамлакатга ўтишни буткул тақиқлади. Айни вақтда хориждаги ўзбекистонликларни олиб келиш чоралари кўрилмоқда.