Тожикистондан Ироққа кетаётган юклар Ўзбекистон чегарасида тўхтатиб қўйилди

Жамият

image

Ўзбекистон орқали Тожикистондан Ироққа олиб кетилаётган қуруқ мевалар ортилган юк машинаси чегарада тўхтатиб қўйилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси маълум қилди.

Тожикистон Республикасидан Ироқ давлатига транзит бўлиб ўтаётган қуруқ мева юкланган автотранспорт воситаси “Ойбек” Ўсимликлар карантини чегара масканида тўхтатилган. 

Юк машинасининг тўхтатилишига юкларни Ўзбекистон Республикаси худудидан транзит олиб ўтиш учун Карантин инспекцияси томонидан бериладиган карантин рухсатномаси йўқлиги сабаб бўлган.

Юк машинаси далолатнома тузилиб вақтинча тўхтатиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон чегара

Баҳолаганлар

872

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг