Тожикистондаги карантин зонасида ишлаётган тиббиёт ходими кутилмаганда вафот этди
Олам
−
14 Апрель 2020
12075Тожикистоннинг Бохтар шаҳридаги чет элдан келган тожиклар карантинга олинган касалхонанинг бир нафар ходими сил касалидан вафот этди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар бермоқда.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги берган ахборотга кўра, карантинда сақланаётганлар бўлимида ишлаган 58 яшар аёл оламдан ўтган.
“Ўлим сабаби – инфильтратив сил ва юрак қон-томир тизимидаги муаммолар”, дейилади вазирлик ахборотида.
1 февралдан 13 апрелгача хориждан Тожикистонга келган 7 560 фуқаро мамлакатдаги тиббиёт муассасалари ва дам олиш масканларига жойлаштирилди.
13 апрель ҳолатига кўра, карантиндан 5 724 кишига жавоб берилган. Айни дамда у ерда 1 836 киши қолмоқда.
Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмаган.
“Агар мамлакатда коронавирус инфекцияси рўйхатга олинса, Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги буни расман тасдиқлайди ва эълон қилади. Чунки касалликни яшириш ва бу ҳақда хабар бермаслик, ҳеч қандай мамлакатнинг манфаатларига тўғри келмайди”, дейилади ССВ хабарида.
LiveБарчаси