Тожикистонда зилзила содир бўлди
Олам
−
17 Декабрь 2022 6273 1 дақиқа
Бугун,17 декабрь куни Тожикистон ҳудудида 4,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Маълум бўлишича, зилзила соат Тошкент вақти билан 08:26 да қайд этилган. Зилзила координаталари 38,86 градус шимолий кенглик, 69,66 градус шарқий узунлик, магнитуда М=4,3. 15 км чуқурликда содир бўлган.
Зилзила эпимаркази Тошкентдан 270 км жанубий-шарқда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, қардош давлат Туркиянинг Кўлёқа ҳудудида 5,9 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Озода Чориева
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь