Тожикистонда тожик-хитой антитеррор машғулотлари бошланмоқда
Олам
−
17 Август 2021
6540Тожикистон чегарасидаги Ваҳдат шаҳри Ромит дарасида бугун, 17 август куни тожик-хитой антитеррор машғулотлари бошланади. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ҳарбий машғулотлар 20 августга қадар давом этади. Машғулотга Тожикистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Хитой жамоат хавфсизлиги махсус бўлинмалари жалб қилинади.
Маълум қилинишича, кеча, 16 август куни Тожикистон Ички ишлар вазири генерал-полковник Рамазон Раҳимзода Лю Юнфенг раҳбарлигида Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги вакиллари билан Душанбеда учрашган.
Учрашув давомида томонлар Тожикистоннинг тоғли шароитида террорчиликка қарши курашиш бўйича махсус тузилмаларнинг юқорида қайд этилган қўшма тактик машқларини ўтказиш масалаларини муҳокама қилганлар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5-10 август кунлари Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида жойлашган “Харбмайдон” полигонида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан ҳарбий хизматчилар иштирокида қўшма машғулотлар бўлиб ўтганди. Унда 2,5 минг аскар иштирок этган.
LiveБарчаси