Тожик-афғон чегарасида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳарбийларининг машғулотлари бошланди

Олам

image
0:00
0:00
download
200 дан ортиқ ўзбек ҳарбийлари тожик-афғон чегарасига борди north_east

200 дан ортиқ ўзбек ҳарбийлари тожик-афғон чегарасига борди

Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида жойлашган “Харбмайдон” ҳарбий полигонида Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан ҳарбий хизматчилар иштирокида қўшма машғулотлар бошланди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. Таъкидланишича, 2,5 минг ҳарбий қатнашаётган машғулотлар 10 августгача давом этади.  

“Биз Россия Федерацияси, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари Қуролли Кучлари бўлинмалари билан қўшма машғулотларни очяпмиз. Замонавий дунёда ҳарбий таҳдидлар кучайиб бормоқда, вазият кескинлашиб, олдиндан айтиб бўлмайдиган ҳолатга келган. Биргаликда машқлар ўтказиш орқали биз тўпланган жанговар тажрибани текширамиз, қўшинлардан фойдаланишнинг мақбул шаклларини синовдан ўтказамиз ва ҳарбий ҳаракатларни ўтказишда умумий ёндашувларни ишлаб чиқамиз”, деган Россия Марказий ҳарбий округ қўмондони ўринбосари, генерал-лейтенант Евгений Поплавский. 

Очилишда Тожикистон Қуролли Кучлари томонидан мамлакат Мудофаа вазирининг ўринбосари, генерал-майор Абдухошим Ғуломзода иштирок этган. Ўзбекистон номидан Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғининг ўринбосари, полковник Фаррух Зиябоев нутқ сўзлаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 август куни Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 200 дан ортиқ аскари қўшма машғулотларда қатнашиш учун Тожикистонга келганди. Машқларда Тожикистон, Россия ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари Афғонистондан Тожикистон ҳудудига тўдалар кўчиши масаласида биргаликда ҳаракатлар ишлаб чиқади.  

Маълумот ўрнида, Афғонистонда “Толибон” ҳаракати ҳужумлари кўпайиши ортидан қўшни давлатларга, хусусан, Тожикистон ва Ўзбекистонга афғон фуқаролари ва аскарларининг қочиб ўтиш ҳолатлари кўпайди. Бунинг ортидан Тожикистоннинг Жайхун туманида афғонистонлик қочқинлар учун лагер қурилиши бошланди. Унга 2,24 гектар ер майдони ажратилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Тожикистон Ўзбекистон

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг