Тожикистонда сув тошқини: 7 киши қурбон бўлди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида содир бўлган тошқинлар оқибатида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар ва фуқаролик мудофааси қўмитасига таяниб, “Anadolu” хабар берди.

Қайд этилишича, 11 май куни мамлакатнинг тоғли ҳудудларига тушган кучли ёмғирлар тошқинларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.

Хабарга кўра, Хатлон, Кўлоб ва Ҳисор вилоятларида 7 киши тошқин қурбонига айланган. Бундан ташқари, улардан бештаси автоуловни сув босиши оқибатида вафот этган.

Табиий офат кўплаб уйлар ва инфратузилма объектларига зарар етказган. Қутқарувчилар табиий офат юз берган ҳудудларда ишлашни давом эттирмоқда.

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон топшириғи билан табиий офат оқибатида етказилган зарарни аниқлаш ва йўқ қилиш учун ҳукумат комиссияси тузилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг