Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Local

image

Бугун, 3 апрель куни Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила соат 15:26 да содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 269 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитуда: 5,5. Чуқурлиги: 10 км. Эпицентр: Тожикистон. Координаталари: 39,27 даража шимолий кенглик, 71,01 даража шарқий узунлик. 

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона вилоятида 3 балл, 140 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 200 км.
  • Андижон вилоятида 2 балл, 203 км.
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 234 км.
  • Тошкент вилоятида 2 балл, 257 км.
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 269 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган 4,2 магнитудали зилзила Ўзбекистонда сезилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends