Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

Local

image

Тожикистон Республикасида содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Бугун, 9 январь куни соат 02:14 да Тожикистон ҳудудида зилзила содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 477 км жануби-шарқда жойлашган. Магнитуда: 5,3. Чуқурлиги: 139 км. Эпицентр: Тоғли Бадахшон, Тожикистон. Координаталари: 38,39 даража шимолий кенглик, 73,37 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

  • Фарғона вилоятида 2-3 балл, 260 км.
  • Андижон вилоятида 2 балл, 285 км.
  • Наманган вилоятида 2 балл, 325 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда содир бўлган ер қимирлаши Ўзбекистонда ҳам сезилганди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends