Тожикистонда Президент қароридан кейин жиноятлар камайди

Олам

image

Тожикистон Бош прокурори Ҳабибулло Воҳидзода 15 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида мамлакатда терроризм ва экстремизмга оид жиноятлар сони камайганини маълум қилди.

Унинг айтишича, 2025 йил якунларига кўра, бундай ҳуқуқбузарликлар 2024 йилга нисбатан 23 фоиздан ортиққа, яъни 314 та ҳолатга камайган.

Бош прокурорнинг таъкидлашича, бу камайишга Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон томонидан ижтимоий тармоқлардаги “лайк” ва изоҳлар учун жиноят иши қўзғатмаслик ҳақида берилган кўрсатма ҳам таъсир кўрсатган. Шунингдек, аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари кучайтирилган.

Маълум қилинишича, экстремизм ва терроризмга оид моддалар бўйича жавобгарликка тортилган 405 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган.

“Лайк” ва “репост”лар учун жавобгарликни бекор қилиш тўғрисидаги қонун 2025 йилнинг май ойида Президент томонидан имзоланган. Давлат раҳбари айрим идоралар фуқароларга нисбатан асоссиз жиноят ишлари қўзғатганини ва бу амалиётга чек қўйиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Президенти “лайк”лар учун ҳибсга олиш амалиётини танқид қилганди. У ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ижтимоий тармоқларда пост ва видеоларга лайк босган фуқароларга нисбатан асоссиз жиноят ишларини қўзғатишини қоралаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Лайк Ҳабибулло Воҳидзода

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг