Тожикистонда Наврўзнинг улкан рамзи ўрнатилади

Олам

image
0:00
0:00
download

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Дўсти майдонида Наврўзнинг рамзи – униб чиққан, улкан буғдой ниҳоли ўрнатилмоқда. Бу ҳақда “Азия-Плюс” нашри хабар қилди.

Маълум қилинишича, ушбу ниҳолнинг баландлиги 30 метр, диаметри 16 метрни ташкил қилади.

Дўсти майдонига мевали дарахтлар, турли хил гуллар ва Наврўзнинг бошқа кўргазма атрибутлари ҳам ўрнатилмоқда.

Нашрга кўра, Наврўз рамзини ўрнатиш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.

“Пойтахтлик икки тадбиркор ўз маблағлари эвазига Душанбе марказида Наврўз рамзини ўрнатиш истагини билдирди. Улар ўз исмлари ва ушбу байрам мажмуаси учун сарфланадиган маблағ суммасини эълон қилмасликни сўради”, дейилади хабарда.

Бу йил Тожикистонда Наврўз анъанавий театрлаштирилган томошасиз нишонланади. Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика штаби пойтахтнинг тўртта туманида концертлар ва спорт тадбирларини ўтказишга рухсат берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Дўсти

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг