Тожикистонда куйдирги касаллиги қайд этилди
Саломатлик
−
12 Февраль
7606Тожикистон аҳолиси орасида куйдирги касаллиги аниқланди. Бу ҳақда "AsiaPlus" нашри хабар берди.
Унга кўра, ўтган йил якунида куйдирги билан касалланганлар сони 80 нафарга етган ва йилдан йилга уларнинг сони ортиб бормоқда.
“Касалликнинг кўпайишига уй ҳайвонларини эмланмаслиги сабаб бўлмоқда”, дейилади Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири баёнотида.
Маълумот учун, куйдирги одамга касал ҳайвонлардан — ҳайвонни сўйиш, гўштини нимталаш вақтида, шунингдек, сув, тупроқ, чорвачилик маҳсулотлари орқали юқади. Одатда, касаллик шу соҳа ходимларида, яъни ҳайвонлар билан бевосита мулоқотда бўладиган кишиларда кўпроқ кузатилади.
Касалликнинг яширин даври бир неча соатдан 14 кунгача, ўртача 2-3 кун давом этади.
Маълумот ўрнида, касаллик аввалида терига тушган куйдирги таёқчаси дастлаб терида қичишиш ва қизил доғ ҳосил қилади. Доғ тугунчага айланиб, бир неча соат ичида пуфакча ҳосил бўлади. Доимий қичишиш оқибатида пуфакча ёрилиб, ичидан суюқлик ажралади. Сачраган суюқликдан янги пуфакчалар пайдо бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда Ўзбекистонда ушбу касалликдан эҳтиёт бўлишга чақирилган ва бу ҳақда BBC хабар берганди.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси