Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушланди
Олам
−
29 Ноябрь
5122Тожикистонда ёш болаларни хивчин билан савалаган аёл ушланди. Бу ҳақда “Avesta” хабар берди.
Аввалроқ, эркак вояга етмаган 5 нафар жиянини хипчин билан савалагани тасвирланган видеолар тарқалганди. Шундан сўнг Болалар омбудсмани изоҳ бериб, ҳолат Тожикистон Республикасининг Хатлон вилояти Регар туманида олингани, мазкур вояга етмаган болаларнинг онаси ишлаш мақсадида Россияга кетгани, болалар тоғасининг қарамоғида қолиб тазйиқ ва зўравонликка учраганини маълум қилганди.
Хатлон вилояти ИИБ тезкор қидирув орқали болаларга шафқатсиз муносабатда гумонлаган шахс –1970 йилда туғилган Ойнагул Жонмирзоевани қўлга олган. У Жалолиддин Балхий туманидаги Фрунзе қишлоғида яшаб келган. Дастлабки тергов жараёнида болалар аёлнинг неваралари эканлиги аниқланган.
Аёл нима сабабдан невараларига бундай муносабатда бўлгани ҳозирча маълум эмас. Буни аниқлаш ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун суриштирув ишлари олиб борилаётгани таъкидланган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь