Тожикистонда битта партия сайловга бойкот эълон қилди
Олам
−
07 Сентябрь 2020
10768Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 11 октябрь куни Тожикистонда навбатдаги президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бугун, 6 сентябрь куни президентликка номзодларнинг якуний рўйхати тасдиқланди.
Унга кўра, мамлакатнинг еттита сиёсий партиясидан фақат биттаси сайловга номзод кўрсатмасликка қарор қилди.
Беш партиядан номзодлар жамоатчиликка маълум бўлган. Давлат раҳбари лавозимига олтинчи номзод эса Тожикистон Коммунистик партиясининг фавқулодда қурултойи натижаларидан бир кун олдин қилинган.
Қурултой қатнашчиларининг қарорига биноан коммунистлар раҳбари Меҳрож Абдуллоев президентлик учун курашади.
Ҳукмрон Тожикистон Халқ Демократик партияси, Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва мамлакат Ёшлар иттифоқи амалдаги президент Имомали Раҳмонни бўлажак сайловларга номзодини илгари сурди.
Мухолифатдаги Аграр партия ўз раҳбари Рустам Латифзоднинг номзодини қўллаб-қувватлади.
Тожикистон Социалистик партияси Абдуҳалим Ғаффаровни учинчи марта, Демократик партия Саиджафар Усмонзодани иккинчи марта, Иқтисодий ислоҳотлар партиясини эса Рустам Раҳматзодани номзод қилиб кўрсатди.
Шу билан бирга, Тожикистон социал-демократик партияси (СДДП) сайлов жараёнига бойкот эълон қилди. СДДП раҳбари Раҳматилло Зойиров тарафдорларини овоз бермасликка чақирди.
Маълумот учун, Тожикистонда сўнгги президентлик сайловлари 2013 йил 6 ноябрда бўлиб ўтган. Ўша пайтда олтита номзод президентлик учун кураш олиб борган эди. Имомали Раҳмон тўртинчи марта сайловларда 83,92 фоиз овоз тўплаб ғалаба қозонганди. Амалдаги давлат раҳбари Раҳмон мамлакатни 26 йилдан буён бошқариб келмоқда. У мустақил Тожикистон тарихидаги учинчи Президент.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь