Тожикистонда Амир Темур ҳаётига оид энг қадимий қўлёзма топилди

Маданият-санъат

image

Тожикистонда буюк соҳибқирон Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ўзбек тилида битилган энг эски қўлёзма аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси, Тожикистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори, навоийшунос олим Бадриддин Мақсудов маълум қилди.

Мақсудовнинг айтишича, китобни Амир Темур ҳақида ёзилган ва шу пайтга қадар етиб келган туркий қўлёзмаларнинг ҳозирча энг қадимийси дейиш мумкин. Айни пайтга қадар Амир Темур ҳақида битилган туркий асарларнинг энг қадимийси 1713 йилга оид.

Китобнинг хотимасида қўлёзма ҳижрий 1027 йил ражаб ойи санаси қайд этилган. Бу 1618 йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келади. Бу асарнинг кўчирилган санаси эканлиги ва асар ундан ҳам аввал ёзилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда. Унда асарнинг ёши янада “улғаяди”. Ҳозирча қўлёзма кимнинг қаламига мансуб экани, ким томонидан, қаерда кўчирилгани маълум эмас.

Асар анъанавий тарзда Яратганга ҳамд-у сано ва пайғамбар Муҳаммад (с.а.в)га наът билан бошланган.

Қайд этилишича, китобнинг мундарижаси, воқеалар ривожи, баён услуби ҳамда ҳозир аниқ фикр айтиш мушкул. Бу саҳифалар бир қатор таниқли мутахассислар, манбашунос олимларга кўрсатилган. Уларнинг фикрича, қўлёзма Қўқонда кўчирилган, Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома” ёхуд Абдуллоҳ Ҳотифийнинг “Темурнома” асари асосида яратилган бўлиши мумкин. Аниқ хулоса эса қўлёзма тўлиқ ўрганиб чиқилганидан кейин айтилиши қўшимча қилинмоқда.

Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқовнинг айтишича, Душанбедан топилган бу ноёб қўлёзманинг нусхасини Ўзбекистонга келтириб, таниқли тарихчи ва манбашунос олимлар ёрдамида чуқур тадқиқ этиш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Амир ТУмер

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар