Тожикистон Ўзбекистонга электрни қимматроқ пулламоқчи

Олам

image

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг электр энергиясига масъул компаниялари 2019 йил баҳор-ёз мавсумида Ўзбекистонга етказиб бериладиган Тожикистон электр энергиясини етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда “Азия-Плюс” хабар бермоқда.

“Ўзбекистонлик ҳамкасблар билан бу масалада музокаралар давом этмоқда. Икки давлат делегацияларининг навбатдаги учрашувида барча масалалар ҳал этилиб, тегишли шартнома имзоланиши кутилмоқда”, дея таъкидлаган “Барки точик” компанияси раиси ўринбосари Мадумар Асозода.

Асозода сўзларига кўра, томонлар, хусусан, Ўзбекистонга узатиладиган Тожикистон энергияси нархларини ҳам келишишмоқда. Бунда Тожикистон томони электр энергияси нархини ошириш ниятида эканини билдирган.

“Азия-Плюс”нинг эслатишича, Ўзбекистон ўтган йили Тожикистон электр энергиясининг ҳар бир киловатти учун 2 центдан (қарийб 168 сўм) пул тўлаган. 

Маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда Тожикистоннинг ўзида ўртача нарх 1,8 центни, электр энергия таннархи 1,7 центни ташкил этади.

Асозоданинг сўзларига кўра, жорий йилда Тожикистон томони Ўзбекистонга 1,6 миллиард киловатт-соат электр энергияси етказиб беришни режалаштирган бўлиб, бу 2018 йилдагига нисбатан қарийб 200 миллион киловатт-соатга кўпдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Электр Барки точик

Баҳолаганлар

153

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made