Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида можаро чиқди
Олам
−
25 Октябрь 2020
26914Бугун, 25 октябрь куни Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида можаро юз берди. Чегарачилар қирғиз томонидан қурол ишлатишгани ҳақида даъво қилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар бўлмаган. Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) Чегара бошқармаси матбуот маркази хабар бермоқда.
"2020 йилнинг 25 октябрь куни соат 15:30 да (Тошкент вақти билан 15:30) қишлоқ ичида жойлашган Исфара вилояти (Тожикистоннинг Сўғд вилояти) Хўжай-Аъло қишлоғи аҳолиси эскирган қувурларни алмаштирмоқчи бўлган", дейилади хабарда
Вазирлик маълумотларига кўра, ўша пайтда 25-30 қуролланган қирғиз чегарачилари қишлоққа яқинлашиб, ишни тўхтатишни талаб қилган. Улар ҳудуднинг ушбу қисми баҳсли, деб таъкидлашган. Баёнотда қайд этилишича, маҳаллий аҳоли қирғиз чегарачиларининг ўққа тутилишидан азият чекмаган.
Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ушбу ҳодисани Қирғизистон чегарачиларининг "икки давлат чегарасидаги вазиятни мураккаблаштиришга" қаратилган навбатдаги провокацияси деб атади. Шунингдек, можаро содир бўлган жойда иш тўхтатилганлиги, Тожикистон ва Қирғизистон чегара хизматлари икки мамлакат маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари иштирокида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар қилинган.
LiveБарчаси