Тожикистон ва АҚШ террорчилар ҳаракатини кузатиш бўйича ҳамкорлик қилади

Олам

image

Жорий йилнинг 8 май куни Тожикистон Бош прокурори Раҳмон Юсуф Аҳмадзода ва АҚШ элчиси Мануэль Микаллер ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси хабар берди.

Учрашувда ҳар икки давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи чақириқ ва таҳдидлар тўғрисида ахборот алмашиш, икки давлат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, зўравонлик ва экстремизм кўринишларининг олдини олиш ва терроризм, кибержиноятлар, трансмиллий уюшган жиноятларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинган.

Шу билан бирга, учрашув чоғида Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси ва Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти ўртасида террорчилар ҳаракатини тартибга солиш мақсадида шахсий маълумотларни таққослаш ва баҳолаш тизимини (PISCES) жорий этиш тўғрисида меморандум имзоланган.

Бу тизим кенг қамровли технологик кузатув орқали террорчилар ҳаракатини кузатиб бориши ҳамда уларни қўлга олиш ва ҳибсга олишда ёрдам бериши мумкин.

Шунингдек, томонлар турли соҳаларда икки томонлама ҳуқуқий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Мануэль Микаллер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг