Тожикистон ўзбекистонликларнинг мамлакатда бўлиш шартларини соддалаштирмоқчи

Жамият

image
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи бўйича расмий маълумот берилди north_east

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи бўйича расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлари Икки давлат фуқароларининг ўзаро сафарлари тўғрисидаги 2018 йил 9 март куни тасдиқланган келишувга ўзгартириш киритишни режалаштиряпти. Бу ҳақда “Asia plus” хабар берди.

Тожикистон Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган ушбу битим протоколи лойиҳасида икки мамлакат фуқаролари давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан бошлаб 10 иш куни ичида рўйхатдан ўтиш ва вақтинча рўйхатдан ўтишдан озод қилиниши кўзда тутилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 10-11 июнь кунлари Тожикистонга расмий ташрифи чоғида фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари тўғрисидаги келишувга тузатишлар керитилиши кутилмоқда.

Ҳозирда Ўзбекистонга келган Тожикистон фуқаролари уч иш куни ичида маҳаллий ички ишлар органларида ҳисобга туриши лозим. Агар Тожикистон фуқаросининг Ўзбекистонда қариндошлари бўлса, у 5 доллар миқдорида давлат божи тўлаб, қариндошининг яшаш манзилида рўйхатга туриши мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистонга сайёҳ сифатида келган тожикистонликлар 5 доллар давлат божи тўлаб, ўзи яшаётган меҳмонхонада рўйхатдан ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг