Тожикистон Президентининг Тошкентга ташрифи бошқа муддатга қолдирилди
Жамият
−
12 Апрель 2019
5206Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи норасмий саммитида қатнашиш учун Тошкентга шу йил 12 апрелда қиладиган сафари бошқа муддатга қолдирилди.
Хабарга кўра, учрашув президентларнинг ўзаро келишуви билан бошқа муддатга қолдирилган.
Унда қайд этилишича, минтақа мамлакатлари етакчиларининг Тошкентдаги бўлажак учрашуви санаси ҳозирча аниқ эмас, унга дипломатик каналлар орқали ойдинлик киритилади.
Манбада Марказий Осиё мамлакатлари Наврўз байрамини кенг нишонлаши ва шу кунларда президентларнинг графиги тиғиз бўлиши айтиб ўтилган.
Мамлакатлар ўртасидаги барча, жумладан, савдо, иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар касби соҳалардаги ҳамкорлик давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви кун тартибидан жой олган.
Ўзбекистон ташаббуси билан йўлга қўйилган бундай саммитнинг дастлабкиси ўтган йил 15 март куни Қозоғистонда бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь