Тожикистон коронавирус устидан ғалаба қозонди – Раҳмон

Олам

image

Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон мамлакатда коронавирус инфекцияси устидан ғалаба қозонилганини эълон қилди. 

"Ҳозир Тожикистонда коронавирус йўқ, биз уни бутунлай йўқ қилдик", деган у. 

Шу билан бирга, давлат раҳбари одамлар хавфсизлик чораларига риоя қилишда давом этишлари шартлигини эслатган. 

Унга кўра, Тожикистон Ҳукумати 2020 йилда соғлиқни сақлаш тизимини қўллаб-қувватлаш учун қўшимча равишда 1,6 миллиард сомоний (145 миллион доллардан ортиқ) маблағ ажратган ва мамлакатда 30 га яқин янги шифохоналар зудлик билан фойдаланишга топширилган.

Шунингдек, Раҳмон инфекция юқтирган беморлар учун 7 мингдан ортиқ янги шифохона ётоқлари ташкил этилганини қўшимча қилган. 

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Тожикистонда 15 кундан бери коронавирус билан боғлиқ янги ҳолатлар аниқланмаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

237

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг