Тожикистон чегарасида маймунчечак сабабли назорат чоралари кучайтирилди

Олам

image

Тожикистон ҳукумати маймунчечак тарқалишининг олдини олиш чораларини кўрмоқда. Бу ҳақда “Спутник Тожикистон” хабар берди.

Давлат санитария-эпидемиология назорати хизмати бошлиғи ўринбосари Наврўз Жафаровнинг маълум қилишича, бу орқали инфекциянинг мамлакатга кириб келишига чек қўйилмоқда.

“Чегара ўтказиш пунктларида назоратни кучайтириш, айниқса визуал текширувлар бўлиши кераклиги кўрсатилган. Одатда, бу касалликка чалинганларга тез ташхис қўйилади ва улар саёҳат қилмайди. Касаллик фақат терига тегиш орқали юқади, бошқа инфекциялардан фарқли ўлароқ, маймунчечак ҳаво орқали тарқалмайди”, дейди у.

Жафаровга кўра, маймунчечакнинг Тожикистонга кириб келиш эҳтимоли жуда паст. Шунга қарамай, мамлакат аҳолиси ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Африканинг 17 давлатида маймунчечак билан касалланиш ҳолатлари аниқланган ва касаллик оқибатида 1,4 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Қозоғистон чегарасида маймунчечак сабабли назорат чоралари кучайтирилгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистон Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Рустамжон Икрамов  ҳам кеча, 19 август куни АОКАда ўтказилган брифингда касалликнинг четдан кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида халқаро аэропортларда, темир йўл ва автомобиль йўллари орқали чегара кесишган жойларда санитария назорати пунктлари мутахассисларининг ҳушёрлиги оширилганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон маймунчечак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг