Тожикистон Бош вазири Тошкентга келди

Жамият

image

Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкентга келди. 

ЎзАнинг ёзишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Тошкентда 1-2 ноябрь кунлари ўтадиган нуфузли анжуманда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кун тартибидаги долзарб масалалар, шунингдек, ташкилот доирасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Мажлисда ҳукумат раҳбарлари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Музокаралар якуни бўйича ШҲТ доирасидаги муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ Қоҳир Расулзода

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг