Тожик-қирғиз чегарасидаги можаро: 11 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги можаро туфайли Боткен вилоятининг чегара ҳудудларидан 11 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.  

Таъкидланишича, ҳозирда улардан 10,4 минг нафари хавфсиз ҳудудларда, 642 нафари вақтинчалик жойларда жойлашган. 

“Айни дамда барча эвакуация қилинганлар шифокорлар томонидан кўрикдан ўтказилмоқда, улар барча зарур нарсалар билан таъминланган”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида. 

Шунингдек, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Тожикистон билан чегарадаги вазиятни назоратда ушлаб туришини ва можаро тинч йўл билан ҳал этилишига умид билдиришини айтган. 

“Ҳурматли қирғизистонликлар! Чегарадаги вазият тўлиқ назоратим остида. Худо хоҳласа, ҳаммасини музокаралар йўли билан, тинч йўл билан ҳал қиламиз. Хавотир олманглар”, деб ёзган у Facebook’даги саҳифасида.

Аввалроқ, қирғиз-тожик чегарасида ҳарбийлар ўртасида отишма бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик, тожик-қирғиз чегараси ҳудудида отишма Тожикистоннинг Сўғд вилояти раҳбари ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти губернатори ўртасидаги музокаралардан сўнг тўхтатилгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Қирғизистон

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг