Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
24 Февраль 2020
3654Япониянинг автомобиль концерни Toyota Хитойдаги тўртта заводининг ишини қайта тиклади. Улар коронавирус сабаб ёпилган эди. Бу ҳақида NHK телеканали хабар бермоқда.
Тўртта заводнинг охиргиси Чэнду шаҳрида ишга туширилди. Аммо ишлаб чиқариш ҳажми олдингига қараганда ярим миқдорни ҳосил қилмоқда.
Аввалроқ компания Тяньцзин, Гуанчжоу ва Чанчундаги заводларини ишга туширган эди.
Расмий маълумотларга кўра, Хитойда вирусга чалинганлар сони 77 минг кишидан ошди, 2592 киши вафот этди, 24,7 мингдан ортиғи даволаниб чиқди. ЖССТ маълумотларига кўра, Хитойдан ташқари 28 мамлакатда касаллик ҳолати аниқланган.