“Товуқ мия, ҳезалак”. Янгибозор ҳокимининг фермерларни ҳақоратлаган аудиоси тарқалди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Янгибозор тумани ҳокими Ўктамбой Қурбонов экани айтилаётган шахснинг фермерларни ҳақорат қилгани ёзилган аудио тарқалди. Аудиода ҳокимнинг бажарилмаган ишларни қоғозда “бажарилди” деб кўрсатиб келгани айтилган. 

“О-о-о товуқ мия, нимага чақирганимда ёнимга келмадинг, нимага чақирган эдим сени? Буғдой қани? Бажармасанг... (ҳақорат қилган – таҳр.) Бажармаганингни бажартириб, бўйнимга олиб турибман. Ҳезалаклар! Мен бўйнимга олиб, 105 фоиз қилинглар, дедим. Яхши гапни тушунмайдиган тўнғиз. Нима қилиш керак ишлашларинг учун, айт нима керак?”, дейди туман ҳокими экани айтилган ҳақоратлар билан.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги республика бўйича барча туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаб, натижаларни эълон қилганди. Рейтингда Янгибозор тумани ҳокими Ўктам Қурбонов 2-ўринни олган.

Маълумот учун, Ўктамбой Қурбонов Янгибозор туманига ҳоким бўлишидан аввал Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юрган.

Аввлроқ, Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров ва фуқаро ўртасидаги телефон суҳбатининг аудиоёзуви тарқалган эди. Суҳбат давомида ҳоким фуқарога қўнғироқ қилавермаслигини айтиб, уни ҳақорат қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

572

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг