“Тоттенхем” 50 миллион евролик трансферни эълон қилди

Спорт

−

image

Англиянинг “Тоттенхем” клуби Германиянинг “Вольфсбург” жамоаси аъзоси Микки ван де Венни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

22 ёшли ҳимоячи Лондон клуби билан 6 йил муддатга шартнома имзолади. Янги жамоасида у 37-рақам остида ўйнайди. “Шпорлар” Ван де Вен трансфери учун немис клубига 50 миллион евро тўлайди.

Ван де вен 2021 йилдан бери “Вольфсбург”да ўйнаб келаётганди. У Германия клуби таркибида 41 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Тоттенхем” клуби сардори Ҳарри Кейнга Саудия Арабистони клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. “Ал-Ҳилол” жамоаси англиялик 29 ёшли ҳужумчи трансфери бўйича воситачилар билан музокара олиб борган. Бироқ Кейнга ПСЖ ва “Бавария” каби топ жамоалар ҳам даъвогарлик қилаётганда, Саудия клубини танлаши даргумон.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг