Ҳарри Кейн ҳам Саудия клуби назарига тушди 

Спорт

image

Англиянинг “Тоттенхем” клуби футболчиси Ҳарри Кейн фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.

Манбага кўра, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси англиялик 29 ёшли ҳужумчи трансфери бўйича воситачилар билан музокара олиб борган. Бироқ Кейнга ПСЖ ва “Бавария” каби топ жамоалар ҳам даъвогарлик қилаётганда, Саудия клубини афзал кўриши даргумон.

Айтиш жоизки, Ҳарри Кейн бунга қадар Франция ва Мюнхен клубларидан ҳам яхшигина таклиф олган. Ҳатто айрим нашрлар унинг “Бавария”га ўтиш эҳтимоли анча юқорилиги ҳақида ҳам ёзмоқда. Аммо ҳозирда футболчининг қайси жамоа таклифини қабул қилиши ҳақида бош қотираётгани маълум эмас.

Маълумот учун, Кейннинг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи 90 миллион еврони ташкил қилади. У 2022/2023 йилги мавсумда АПЛда 38 ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ПСЖ Бавария Ҳарри Кейн Ал-Ҳилол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг