“Тоттенҳэм” футболчиси Жанубий Корея армиясида хизмат қилади
Спорт
−
07 Апрель 2020
4843Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби футболчиси Сон Хён Мин Жанубий Корея армиясида бир ойлик хизмат вазифасини ўтаб келади. Бу ҳақда "Тоттенхэм" расмий сайти маълум қилди.
Хабарга кўра, Сон жорий йилнинг апрель ойида харбий хизмат вазифасини ўтайди ва орадан бир ой ўтгач, яъни май ойида Лондонга қайтади. "Шпорлар" ярим ҳимоячиси март ойининг сўнгги кунида Жанубий Корея армиясига етиб борган. Айни пайтда у коронавирус пандемияси сабаб карантинда сақланмоқда.
Маълумот ўрнида, Сон Хён Мин 2018 йили Жанубий Корея Олимпия терма жамоаси билан Осиё ўйинларида иштирок этган ва бош совринни қўлга киритган. Энг қизиғи, ўша мусобақанинг ярим финалида Жанубий Корея Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб борган ва кичик ҳисобда ғалаба қозонган эди.
LiveБарчаси