Тошкентнинг учта туманида “свет” ўчирилади

Жамият

image

Эртага, 16 апрель куни Тошкентнинг Бектемир, Миробод ҳамда Олмазор туманларида "свет" ўчирилади. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.

Шу боис эртага қуйидаги ҳудудлар электр таъминотидан вақтинча узилади:

  • Бектемир тумани: "Ҳусайн Бойқаро" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Миробод тумани: "Оқ уй" МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Олмазор тумани: "Аҳил", "Гулзор", "Мояриқ", "Иброҳим ота" ва "Мискин" МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги ҳам қўшимча қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг