Тошкентнинг икки туманида иссиқ сувда қора заррачалар пайдо бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларида иссиқ сувда қора заррачалар пайдо бўлгани ҳақида хабар пайдо бўлди. "Veolia Energy Tashkent" МЧЖ бунга  ўз муносабатини билдирди. 

3-4 январь кунлари Тошкент шаҳрининг иккита туманида яшовчи, "Тошкент иссиқлик маркази" корхонасига қарашли 1-ИМ қозонхонаси ишлаётган ҳудудлардаги иссиқ сув истеъмолчиларининг сувида қора заррачалар ва лойқалик пайдо бўлган.

Аниқланишича, бунга 3 январга ўтар кечаси 1-ИМ қозонхонасидаги сувни тозалаш филтридан сулфатланган кўмирнинг чиқиши сабаб бўлган.

Қозонхонадан сулфатланган кўмир тушиши оқибатида Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларидаги истеъмолчиларнинг иссиқ сувларида қора фракциялар (сулфокўмир) пайдо бўлган.

"Сулфокўмир сувни филтрлашда ишлатилади ва истеъмолчилар учун хавф туғдирмайди. 1-ИМ қозонхонаси ходимлари томонидан иссиқлик тармоқларида сульфатланган кўмир оқими бартараф этилди", дейилади ушбу муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

қора заррачалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар