Тошкентнинг икки туманида “BUSINESS CITY” қурилади. Уйлар бузиладими?

Жамият

image

Бугун, 11 февраль куни Тошкентдаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида Мирзо-Улуғбек ва Юнусобод туманларида жойлашган “BUSINESS CITY” лойиҳаларининг тақдимоти бўлиб ўтади. 
 
Мазкур тақдимотда тадбиркорлар, потенциал инвесторлар ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этади. 

“Business city” марказлари бош режаси маҳаллий ва хорижий етакчи лойиҳалаштириш ташкилотларини жалб этган ҳолда амалга оширилмоқда. Қурилиш объектлари учун ер майдонлари инвесторларга энг яхши сармоявий таклифларни саралаб олиш асосида берилади. Бундан ташқари, Президент қарори билан инвесторлар, бош пудратчи ташкилотлар ва бошқа лойиҳа иштирокчилари учун  имтиёз ва афзалликлар тақдим этилиши таъминланган. 

“Mirzo Ulugbek Business City” лойиҳаси Амир Темур майдонидан Мустақиллик ва Мирзо Улуғбек кўчалари бўйлаб 6.5 км масофада амалга оширилади. “Yunusobad Business City” лойиҳаси эса Янги Шаҳар ва Чинобод кўчалари кесишмасида жойлашган. 

“Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, барча аҳоли ва бизнес вакилларининг кўчмас мулк объектлари қурилиш майдонига тушиб қолса, тегишли равишда пул маблағлари кўринишида ёки шаҳарнинг бошқа бир туманида шунга ўхшаш мулк кўринишида компенсация билан таъминланади”, дейилади лойиҳа координаторлари томонидан берилган расмий ахборотномада. 

Мазкур лойиҳалар доирасида замонавий “ақлли” ускуналар билан жиҳозланган меҳмонхоналар, кўп қаватли турар-жой бинолари, чакана савдо дўконлари, кўп тармоқли мажмуалар, идоралар, ижтимоий инфратузилма объектлари, қўп қаватли автомобиллар учун тўхташ жойлари ва қулай йўловчилар ўтиш йўлаклари қурилиши кўзда тутилган.  
 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

BUSINESS CITY Yunusobad Business City Mirzo Ulugbek Business City

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг