Тошкентнинг икки туманида 10 дан ортиқ маҳалла сувсиз қолди
Жамият
−
11 Март 2022
5563Тошкентнинг Юнусобод туманидаги Бўз-сув сув олиш иншооти ҳудудида Д-1000 тармокда юзага келган носозлик туфайли ушбу тармоқ ўчирилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ маълум қилди.
Авария сабаб Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларида 10 дан ортиқ маҳалла ичимлик суви таъминотидан узилиб қолди. Сувсиз қолган ҳудудлар рўйхати:
Фирдавсий, Шивли, Мингўрик, Янги тарнов, Отчопар, Шаҳристон, Халкобод, Эзгулик, Инжобод, Отчопар 1, Отчопар 2, Хиёбонтепа, Ифтихор, Янги Ариқ, Турк Қўрғон, Уста Ширин, Марказ-4 мавзеси, 7-сонли шаҳар касалхонаси, Оққўрғон МФЙ.
“Сувсиз қолган ҳудудлар сув ташувчи техника орқали сув билан таъминланади”, дейилади таъминотчи хабарида.
Сув таъминотининг эҳтимолий тикланиш вақти кўрсатилмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь