Тошкентнинг икки тумани аҳолиси “отопления”сиз қолди
Жамият
−
06 декабр 2021 7351 1 дақиқа
Бугун, 6 декабрь куни Тошкентнинг Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари аҳолиси вақтинча иссиқлик таъминотидан узилади. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК маълум қилди.
Қайд этилишича, ИМ-10 қозонхонасига уланган М-0 Ду-800 магистрал иссиқлик тармоқларида авария ҳолати вужудга келганлиги сабабли 2021 йил 6 декабрь куни соат 10:00дан 17:00 гача қуйидаги манзилларда иссиқлик таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Олмазор тумани:
Фаробий, Мирзо Ғолиб, Қамарнисо, Шифокорлар, Г.Каримов, Ходжаева кўчалари ҳамда ТашГосМИ, Шифокорлар шаҳарчаси, ТашГУ, ТашПИ, Г-30, Олимпия, Чимбой, Бешқўргон-1,2,3,4, Мухбир, Қора қамиш 2/4 мавзеларида
Шайхонтохур тумани:
Фаробий кўчаси ҳамда Жарариқ, Белтепа, Ибн Сино-1,2 мавзеларида.
“Ҳозирда авария тиклаш ишларига 20 кишидан иборат авария тиклаш гуруҳи жалб этилган. Авария бартараф этиш ишлари зудлик билан амалга оширилиб, иссиқлик таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август