Тошкентнинг бош сув иншоотида “свет” сабаб носозлик юз берди
Local
−
22 July 2022 7491 1 minute
Тошкент шаҳрини сув билан таъминловчи “Қодирия” бош сув иншоотида электр таъминоти билан боғлиқ носозлик юз берди. Натижада пойтахтнинг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.
“Махсус таъмирлаш гуруҳи томонидан электр таъминоти билан боғлиқ носозликни бартараф этиш ишлари жадал давом этмоқда”, дейилади компания хабарида.
Қайд этилишича, яқин соатларда сув таъминоти қайта тикланади. Компания келтирилган ноқулайлик учун узр сўраган.
Live
AllTibbiy xizmatlar hajmi 3 karra oshdi
28 August
Maktablarda qamrov 78 foizga oshirildi
28 August